Обамеянг: «Барса» – жаҳоннинг энг катта клубларидан бири. Жамоага боримни бериш учун келдим»
Чоршанба, 02 Феврал
3298
Фото: Барселона

Пьер-Эмерик Обамеянг «Барселона» билан шартнома имзолагач, Каталония клубидаги дастлабки таассуротлари билан ўртоқлашди.

«Бу ерда эканимдан жуда ҳам хурсанд ва бахтлиман. Майдонга тушишни интизорлик билан кутяпман.

«Барса» - жаҳоннинг энг катта клубларидан бири. Бу жамоада тўп суриш мен учун улкан шараф. Айнан шунинг учун ҳам «Барселона» билан шартнома имзоладим.

Чемпионатларда тўп суриш бобида менда катта тажриба бор. Германия, Франция, Англия чемпионатларида тўп сурдим. Энди эса Испаниядаман. Бу ерга жамоага боримни бериш учун келдим», - дея габонлик форварднинг сўзларини келтирган Mundo Deportivo.

Маълумот учун, 32 ёшли ҳужумчи Каталония клубига «Арсенал»дан эркин агент сифатида қўшилди. Обамеянг ва «Барселона» ўртасида 2025 йилга қадар келишув имзоланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар