Дембеле «Барселона»нинг шартномани бекор қилиш борасидаги таклифини рад этди
Чоршанба, 02 Феврал
5059
Фото: Getty Images

Усмон Дембеле ва «Барселона» ўртасидаги вазият кескинлигича қолмоқда.

Marcaнинг хабарига кўра, қишки трансфер ойнаси ёпилганидан кўп ўтмай, «Барса» франциялик яримҳимоячига ўзаро келишув асосида шартномани бекор қилишни таклиф этган.

Аммо Усмон «кўк-анорранглилар»ни бундай тарк этишни истамади. У шартноманинг охиригача жамоада қолмоқчи.

Қайд этилишича, каталонияликлар шартномани бир томонлама бекор қилиш имкониятини кўриб чиқишмаяпти, чунки бу клубга пулни тежаш имконини бермайди — улар маошни тўлиқ тўлашларига тўғри келади.

24 ёшли футболчига асосий жамоа билан машғулот ўтказишга рухсат берилади, аммо унинг ўйнаш имконияти минимал даражада.  

Дембеле бу мавсумда «Барса» сафида 11та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди ва 2та голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар