Дембеле мавсум сўнгигача «Барселона»да қоладиган бўлди
Сешанба, 01 Феврал
4988
Фото: Getty Images

Яримҳимоячи Усмон Дембеле мавсум охиригача «Барселона»да қолади, дея хабар беради RMC Sport.

Аввалроқ каталонияликлар президенти Жоан Лапорта 24 ёшли француз АПЛ клубига ўтиши мумкинлигини айтганди. Бироқ манбага кўра, вингер «Тоттенҳэм»га ўтишдан бош тортган.

El Chiringuito'нинг маълум қилишича, «Барса» Усмонга йилига 14 млн евро маош таклиф қилди, аммо футболчи рад жавобини берди.

Дембеле ушбу мавсумда «кўк-анорранглилар» сафида 11та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди ва 2та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар