«Манчестер Сити» Хулиан Альварес трансферини эълон қилди
Душанба, 31 Январ
3562
Фото: Getty Images

Аргентинанинг «Ривер Плейт» клуби ҳужумчиси Хулиан Алварес келаси мавсумдан Англия Премьер-лигасида фаолият бошлайди.

«Манчестер Сити» клуби трансфер ҳақида расман эълон қилиб, аргентиналик ҳужумчининг ярим мавсум ижара асосида «Ривер Плейт»да қолишини маълум қилди.

Манчестерликлар Алварес билан 5,5 йиллик шартнома имзолаган. 22 ёшли форвард ёзда жамоа сафига келиб қўшилади. Аввалроқ, «шаҳарликлар» трансфер учун Аргентина клубига 18,5 миллион евро тўлаши ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, Хулиан якунланган мавсум Аргентина чемпионатида 20 ўйинда 18та гол киритиб, турнирнинг энг яхши тўпурарига айланди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар