Ўзбекистон футзал миллий жамоаси Хорватиядаги йиғин доирасида сўнгги ўртоқлик баҳсини ўтказди.
Баҳодир Аҳмедов жамоаси Францияга қарши голларга бой ўйинда 7:9 ҳисобида мағлубиятга учради. Жамоаларнинг 28 январь куни бўлиб ўтган биринчи назорат баҳсида ҳам французлар устун келишганди — 2:4.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон йиғин доирасида Чергория билан ҳам ўйнади ва 8:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Футзал. Ўртоқлик ўйини
Ўзбекистон — Франция 7:9
31 январь. Хорватия
Голлар: Анасхон Раҳматов (15), Ҳусниддин Нишонов (16, 17), Даврон Чориев (28, 33, 39, 40) — М.Туре (7), Суҳел (7, 35), Рунни (14, 21), Абдусамад (15), Николас (26), Луис (29), Нъгала Ландри (37).
Ўзбекистон — Рустам Умаров, Ихтиёр Ропиев, Илҳом Ҳамроев, Ҳусниддин Нишонов, Даврон Чориев, Равшан Элибоев, Машраб Одилов, Акбар Усмонов, Анасхон Раҳматов, Дилшод Раҳматов, Суннатилла Жўраев, Элбек Тўлқинов, Давлат Ибрагимов, Абдулла Солиҳов.