«Фиорентина» Конференциялар лигасининг энг яхши тўпурарини сотиб олди
Шанба, 29 Январ
4938
Фото: Фиорентина

«Фиорентина» клуби «Базель» форварди Артур Кабрал трансферини эълон қилди.

Бразилиялик форвард учун Флоренция клуби Швейцария жамоасига 14,5 миллион евро ва бонус сифатида 2 миллион евро тўлайдиган бўлди. 

Клуб раҳбарияти 23 ёшли Кабрални «Фиорентина»дан «Ювентус»га ўтган Душан Влаҳович ўрнини тўлдириш учун таклиф қилган. 

Маълумот учун, Кабрал жорий мавсум «Базель» сафида Конференциялар лигасида 12 ўйинда 13та голга муаллифлик қилган. Айнан у турнирнинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар