«Ювентус» Влаҳович трансферини эълон қилди
Жума, 28 Январ
2895
Фото: Ювентус

«Ювентус» «Фиорентина» ҳужумчиси Душан Влаҳовични ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди. 

Турин клуби 22 ёшли серб билан 2026 йил ёзигача мўлжалланган шартнома имзолади. Трансфер қиймати 70 млн еврони ташкил этди, бу қиймат бонуслар ҳисобига 75 млн еврога етиши ҳам мумкин.

Ҳужумчи янги жамоасида 7-рақамда ҳаракат қилади ва йилига 7 млн евро маош олади. 

Влаҳович бу мавсумда А Серияда 17та гол билан тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар