УЕФА «Манчестер Сити» футболчисини уч ўйинга дисквалификация қилди
Жума, 28 Январ
9119
Фото: Getty Images

УЕФА «Манчестер Сити» ҳимоячиси Кайл Уолкернинг дисквалификациясини узайтирди.

Ташкилот расмий сайти хабарига кўра, Чемпионлар лигаси 6-тури доирасида ўтган «Лейпциг»га қарши учрашувда қизил карточка олган Уокернинг дисквалификацияси бир ўйиндан уч ўйинга узайтирилди.

Шу тариқа, англиялик ҳимоячи ЕЧЛ 1/8 финали доирасида «Спортинг»га қарши ўйинни ўтказиб юборади. Унинг жамоаси 1/4 финалга чиққан тақдирда ҳам Кайл чоракфинал биринчи баҳсини ўтказиб юборади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар