Шота Арвеладзе - «Ҳалл Сити» бош мураббийи
Жума, 28 Январ
4072
Фото: Ҳалл Сити

«Пахтакор» собиқ бош мураббийи Шота Арвеладзе Англияда иш бошлади.

Англиянинг «Ҳалл Сити» клуби грузиялик мутахассисни бош мураббий сифатида эълон қилди.

«Ҳалл Сити» катта мамнуният билан Шота Арвеладзени бош мураббий сифатида тайинланганини маълум қилади. Клуб ва мутахассис ўртасида 2,5 йиллик шартнома имзоланди», - дейилади клуб хабарида.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоа яқинда туркиялик тадбиркор томонидан сотиб олинган эди. Арвеладзе 2020 йил якунида Тошкент жамоасини тарк этгач, ҳозиргача ишсиз саналарди.

Маълумот учун, «йўлбарслар» Чемпионшип турнирида 27-турдан кейин 19-ўринни эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар