«Реал»нинг Марсело дисквалификацияси бўйича апелляцияси рад этилди
Жума, 28 Январ
2479
Фото: Getty Images

«Реал» ҳимоячиси Марселонинг Испания Кубоги доирасидаги 3 ўйинлик дисквалификацияси ўз кучида қолди.

Бразилиялик 33 ёшли футболчи 1/8 финал доирасидаги «Эльче»га қарши ўйинда (2:1) қизил карточка олган эди.

У 3та ўйинга дисквалификация қилинганди — бири тўғридан тўғри қизил карточка учун, яна 2таси четлатилганидан сўнг ҳакам Хорхе Васкесга: «Сен жуда ёмонсан», — дегани учун.

Шундан сўнг Мадрид клуби Испания Қироллик футбол федерациясига апелляция аризаси билан мурожаат қилди ва рад жавобини олди.

Шу тариқа Марсело «Атлетик» билан чоракфинал ўйинини ўтказиб юборади ва «Реал» кейинги босқичга чиқса, яримфинал баҳсларида ҳам ўйнамайди.

Ўхшаш янгиликлар