«Пахтакор» клуби ташкилотларни ҳомийлик ва ҳамкорликка чорлади
Жума, 28 Январ
3949

Тошкентнинг «Пахтакор» клуби жамоа либоси, стадиони ва бошқа ҳудудлари орқали бизнес ва хизматларни реклама қилишни таклиф этди.

«Ўзбекистоннинг энг совриндор ва машҳур жамоаси либоси, стадиони ва расмий ҳудудларида бизнеси ва хизматларини реклама қилишни хоҳлаган ташкилотларни ҳамкорликка чорлаймиз.

Бунда сизнинг рекламангиз нафақат Ўзбекистон, балки МДҲ давлатлари ва бутун Осиё бўйлаб тарқалади. Жамоамиз Чемпионлар Лигасининг деярли мунтазам иштирокчиси саналади. Бизнесингизни ривожлантириш Ўзбекистон ва халқаро бозорни реклама билан қамраб олиш сизга асқотиши табиий. Қолаверса, стадион таблоси ва янги электрон реклама баннерлари жойида ҳам бу тарғибот амалга оширилади. 

«Пахтакор» иштирокидаги ўйинлар Ўзбекистон ва Осиё давлатларида тўғридан тўғри кўрсатиб борилиши эса рекламангизни миллионлаб инсонлар кузатиши мумкинлигини билдиради.

«Пахтакор» футбол клуби ҳомийсига айланиш истагидаги талабгорлар marketing@pakhtakor.uz электрон почтаси ёки +998903510220 телефон рақамига қўнғироқ қилган ҳолда қўшимча маълумот олишлари мумкин бўлади.

Ўзбекистоннинг энг фахрли, буюк тарихга эга, энг номдор ва совриндор клубининг ҳомийси ёки ҳамкорига айланишдек ажойиб имкониятни қўлдан бой берманг. Агарда сиз ўз ташкилотингиз мавқеини реклама ва тўғри бизнес сиёсати орқали янада ривожлантиришни истагида бўлсангиз, юртимиз фахри ва байроқдори ҳисобланмиш «Пахтакор» футбол клуби билан биргаликда бўлинг ва футболдан завқ олган ҳолда, ўз мақсадингизга етишинг!» дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар