Мюллерга АПЛнинг икки клуби даъвогар
Жума, 28 Январ
5656
Фото: Getty Images

«Бавария» ҳужумчиси Томас Мюллерга Премьер-лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда. 

Bild'нинг ёзишича, 32 ёшли немисга «Эвертон» ва «Ньюкасл» қизиқмоқда. 

Ҳужумчининг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган. Аввалроқ футболчи келишувни узайтиришга розилиги хабар қилинганди. 

Мюллер «Бавария» тарбияланувчиси саналади. У клуб тизимида 2000 йилдан бери ҳаракат қилади, 2007 йилдан асосий жамоада.

Ўхшаш янгиликлар