Лапорта Мадридда Моратанинг трансферини муҳокама қилди
Жума, 28 Январ
3856
Фото: Getty Images

«Барселона» клуби қишки трансфер ойнасида «Ювентус» ҳужумчиси Альваро Моратани ўз сафига қўшиб олиш умидини узмаяпти.

El Chiringuito хабарига кўра, «Барселона» Хави талабига биноан Моратани ўз таркибига жалб этиш борасида бор имкониятини ишга солган. Каталония клуби президенти Жоан Лапорта Мадридда бўлиб, испаниялик ҳужумчининг трансферини муҳокама қилган. Альваро Туринда тўп сураётган бўлса-да, футболчи ҳуқуқий жиҳатдан «Юве» эмас, «Атлетико»га тегишли.

Аввалроқ, Моратанинг ҳам «Барса»га ўтмоқчи экани ҳақида хабар қилинганди. Туринликлар Душан Влаҳович трансфери борасида деярли келишувга эришгач, испаниялик ҳужумчи Ла Лигага қайтишни истамоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар