«Интер» Гозенс клубга ўтганини эълон қилди
Жума, 28 Январ
1847
Фото: Интер

«Аталанта» ҳимоячиси Робин Гозенс «Интер» аъзосига айланди, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.

Германиялик 27 ёшли футболчи маълум шартларда сотиб олиш ҳуқуқи билан ижара асосида миланликлар сафига ўтди. 
 
Маълумот учун, немис ҳимоячиси жорий мавсум Бергамо клуби сафида 8 ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва битта ассистга муаллифлик қилган. 

Аввалроқ, «Интер» ёзда футболчи трансфери учун 25 миллион евро тўлаши ҳақида хабар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар