Футзал. Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Францияга мағлуб бўлди
Жума, 28 Январ
7673
Фото: Getty images

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси Хорватиядаги йиғин доирасидаги дастлабки ўртоқлик учрашувида Францияга қарши паркетга тушди.

Учрашувнинг дастлабки 10 дақиқасида французлар Туре ва Ландрининг голлари эвазига икки тўп фарқи билан ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлишса, иккинчи бўлимнинг 23-дақиқасида Анасхон Раҳматов фарқни қисқартирди – 1:2.

Бироқ 34-дақиқада Суҳайл, тўрт дақиқа ўтиб, Ландри  Франциянинг тўртинчи голига муаллифлик қилди. Лококанинг автоголи эса ҳисобни қисқартирди, холос  – 2:4. 

Шу тариқа, вакилларимиз Хорватиядаги дастлабки учрашувда мағлубиятга учрашди.

Ўртоқлик учрашуви. Хорватия.
28 январь (жума)
Ўзбекистон – Франция – 2:4

Голлар: Анасхон Раҳматов 23, Локока авт, 40 – Мамаду Туре 7, Ландри 10, 38, Суҳайл Абдусамад 34.
Ўзбекистон: Рустам Умаров, Ихтиёр Ропиев, Илҳомжон Ҳамроев, Ҳусниддин Нишонов, Даврон Чориев.
Захира таркиби: Равшан Элибоев, Aнасхон Раҳматов, Машраб Одилов, Давлат Ибрагимов, Дилшод Раҳматов, Элбек Тўлқинов, Aкбар Усмонов, Aбдулла Солиҳов, Сунатулла Жўраев.

Маълумот учун, Баҳодир Aҳмедов мураббийлигидаги футзалчилар Хорватиядаги йиғин яна икки учрашувда майдонга тушишади. 30 январь куни Ўзбекистон Черногорияга қарши, 31 январда эса яна Францияга қарши саф тортади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон футзал миллий жамоаси Кувайтда бўлиб ўтадиган Осиё кубогининг саралаш босқичида Марказий ва Жанубий бирлашган зоналари «B» гуруҳидан жой олганди. Қуръа натижаларига кўра, Баҳодир Аҳмедов шогирдлари гуруҳ босқичида Тожикистон, Афғонистон ва Непал билан кураш олиб боради. Учрашувлар 10-12 апрель кунлари Қирғизистон пойтахти Бишкекда ўтказилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар