Эрнесто Вальверде «Барселона»нинг ҳозирги ҳолати ҳақида гапирди
Жума, 28 Январ
11656
Фото: Getty Images

«Барселона» собиқ бош мураббийи Эрнесто Вальверде клубнинг айни дамдаги фаолияти ҳақида гапириб ўтди. 

«Биз 2 маротаба Ла Лигада чемпион бўлгандик. Аслида, бу жуда яхши кўрсаткич, лекин баъзиларга доим кам. 

Мен Каталонияда 2,5 йил ўтказдим ва 3 марта Чемпионлар Лигаси гуруҳини 1-ўринда якунлашга эришдим. Сўнгги Чемпионлар Лигаси ўйинимизда бизга ортиқча босим ўтказиб юборишди. 

Яхши ғалабаларга эришиш доим ёқимли. Биз жамоамиз билан буни яхши ҳис қилардик. Аммо баъзи инсонлар учун биз эришган натижалар ҳеч нарсадек туюларди. Бироқ биз бу ютуқларнинг қадрини билардик, сабаби, бунинг учун кўп меҳнат қилардик. Ҳозир-чи? 

Мен натижаларимизга четдан қараш имконига эга бўлмоқдаман. Бир клубдан кетсанг, ўзинг учун янги даврни бошлашинг керак. Лекин «Барселона»дек клубдан кетсангиз, ўзингизга келиб олиш учун кўпроқ вақт талаб қилинади. Менга ҳам вақт керак эди», — деди испаниялик мутахассис. 

Эслатиб ўтамиз, Эрнесто Вальверде 2020 йилги Испания Суперкубоги яримфиналида «Атлетико»дан учралган мағлубиятдан сўнг, истеъфога чиқарилганди. Ўша пайтда «кўк-анорранглилар» Ла Лигада биринчи поғонада боришаётган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар