«Астон Вилла» клуби англиялик ҳимоячи Калум Чемберс билан шартнома имзоланганини эълон қилди.
Бирмингҳэм клуби хабарига кўра, «Арсенал»нинг 27 ёшли футболчиси «Астон Вилла» билан 3,5 йиллик шартнома имзолаган.
Маълумот учун, Чемберс жорий мавсум лондонликлар сафида АПЛда 2 ўйинда майдонга тушганди.