«Атлетико» «Валенсия»дан Вассни сотиб олди
Жума, 28 Январ
1501
Фото: Getty Images

Ҳимоячи Даниэль Васс «Валенсия»дан «Атлетико»га ўтди. 

Мадрид клуби даниялик 32 ёшли футболчи билан 2023 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. 

ОАВ'нинг ёзишича, трансфер қиймати 2,5 млн еврони ташкил этган. 

Васс бу мавсумда Ла Лигада 19та ўйин ўтказиб, 1та гол ва 1та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Ўхшаш янгиликлар