«Ювентус» Уругвай миллий жамоаси яримҳимоячисини трансфер қилмоқчи
Пайшанба, 27 Январ
1779
Фото: Getty Images

«Кальяри» яримҳимоячиси Наитан Нандес фаолиятини «Ювентус»да давом эттириши мумкин. 

Фабрицио Романонинг ёзишича, туринликлар раҳбарияти Рэмзининг кетиши, Бентанкур ва Артурнинг бошқа клубларга кўчиб ўтиш эҳтимолини ҳисобга олган ҳолда, жамоага яримҳимоячи олиб келишни истамоқда. 

Нандесга «Интер» ҳам даъвогарлик қилмоқда ва бу борада Турин клуби жиддий кураш олиб боришига тўғри келади. 

Маълумот учун, 26 ёшли ҳавбек жорий мавсум А Серияда 17та учрашувда майдонга тушиб, 2та гол уришга муваффақ бўлди.

Ўхшаш янгиликлар