Пулишич: «Доим ҳам ўзингга ёқадиган позицияда ўйнайвермайсан, ишлашда давом этишимиз керак»
Пайшанба, 27 Январ
957
Фото: Getty Images

«Челси» футболчиси Кристиан Пулишич ўзи учун оғир ўтаётган жорий мавсум ҳақида фикр билдирди. 

«Менга осон бўлмаяпти. Доим ҳам ўзимга ёқадиган позицияда ўйнамаяпман. Лекин ўйлайманки, универсаллик, барча позицияларда ўйнай олиш — яхши ҳислат. 

Кўп нарсаларни ўргандим. Келгуси учрашувларда ўзимга ёқадиган ва қулай бўлган жойда ўйнашим мумкин бўлади. 

Ҳа, мавсум давомида менда кўтарилиш ва пастлашлар бўляпти. Лекин мен мавжуд ҳолатни яхшилаш учун ҳаракат қиляпман. Ишлашда давом этаман. Клубдаги қийинчиликлар миллий жамоадаги кайфиятимга таъсир қилмайди, бу ерга доим мамнуният билан келаман», — деб айтиб ўтган «Челси» АҚШ ОАВга. 

Маълумот учун, Пулишич жорий мавсум АПЛда 12та учрашувда майдонга тушиб, 3та гол уришга муваффақ бўлди.

Ўхшаш янгиликлар