«Қизилқум» клуби янги мавсум олдидан таркибини кучайтиришда давом этмоқда.
Навоийликларнинг қишки йиғинида иштирок этаётган бир қатор футболчилар клуб билан расмий шартнома имзолади.
Жумладан, ўтган мавсумни ОКМК клубида ўтказган Бобур Йўлдошев ва Санжар Шоаҳмедов; якунига етган мавсумни «Локомотив»да ўтказган Жавоҳир Илёсов ва Шуҳрат Муҳаммадиев ҳамда «Турон» клуби вакили Орифхўжа Абдухолиқов «Қизилқум» билан расмий шартномага имзо чекди.
Аввалроқ, клуб расмий «Telegram» саҳифаси Темурхўжа Абдухолиқов ва Александр Станиславлевич трансферларини эълон қилганди.