Иброҳимхалил Йўлдошевнинг коронавирусга топширган тести мусбат кўрсаткич берди
Пайшанба, 27 Январ
1258
Фото: Tribuna.uz

Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати расмий «Telegram» саҳифаси миллий жамоадаги футболчиларнинг ҳолати юзасидан маълумот тақдим этди. 

Унга кўра, кеча БАА йиғинидаги делегация аъзоларининг барчаси коронавирус учун тест топширган. Маълум бўлишича, Иброҳимхалил Йўлдошевнинг тести мусбат кўрсаткич берган ва у изоляцияга олинган. Футболчида вируснинг ҳеч қандай салбий омиллари кўзга ташланмаётгани ва бир неча кун ичида машғулотларга қайтиши хабар қилинди. 

Аввалроқ, Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец, футболчилар Умиджон Эргашев ва Ҳожимат Эркиновда COVID-19 вируси аниқланган эди. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси бугун, 27 январ санасида Жанубий Судан миллий жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Беллашув Дубай шаҳрида жойлашган «The Sevens» майдонида бўлиб ўтади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар