«Боруссия Дортмунд» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд «Sky Sports» нашрига интервью берди.
«Ўйлайманки, мен барча жиҳатларда яна ҳам кучли бўла оламан. Агар сиз ҳужумларни яхши якунлай олишим ҳақида гапирсангиз, мен бу ишни қай тариқа яна ҳам яхшироқ бажаришим мумкинлиги ҳақида ўйлайман. Тезроқ ва кулчироқ бўла оламан.
Лекин мен ўз устимда кўпроқ ишлашим учун асосий сабаблардан бири — жароҳатлардан узоқ бўлиш. Агар жароҳат билан ўзимни чеклаб қўймасам, яна кўплаб ўйинларда майдонга тушиб, яна ҳам яхшироқ футбол намойиш этиб беришим мумкин.
Мендан 2022 йилда нималарни хоҳлашимни сўрашса, жароҳатсиз йилни танлаган бўлардим. Жароҳат олмасам, қолган нарса майдонда ўзим билган ишни бажаришдан иборат бўлади», — деб айтган 21 ёшли футболчи.
Маълумот учун, Норвегия миллий жамоаси аъзоси жорий мавсум клуби сафида Бундеслига доирасида 14та учрашувда иштирок этиб, 16та гол ва 5та ассист амалга оширишга муваффақ бўлди.