Бартомеу иши бўйича амалга оширилган текширув ва молиявий аудит натижалари 1 февралда эълон қилинади. 
Пайшанба, 27 Январ
2059
Фото: Getty Images

«Барселона» собиқ президенти Жозеп Мария Бартомеунинг фаолиятига оид текширув ва молиявий аудит хулосалари 1 феврал санасида оммага очиқланади. 

Бу ҳақда каталонияликлар расмий сайти хабар бермоқда. 

«Аввалги президент ва унинг бошқарув давридаги ишлар юзасидан амалга оширилган текширув ва молиявий аудит хулосалари сешанба, 1 феврал куни оммага тақдим этилади. 

Ушбу ҳужжатлар аллақачон Барселона шаҳри бош прокуратурасига тақдим қилинган», — дейилади клуб хабарида. 

Эслатиб ўтамиз, Бартомеу «кўк-анорранглилар»ни 2014—2020 йиллар мобайнида бошқарган ва президентликдан кетиши билан унинг фаолиятидаги қоидабузарликлар юзасидан тергов ишлари бошланиб кетган эди.

Ўхшаш янгиликлар