Аргентина миллий жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони Мессини миллий жамоага чақирмаганлиги ҳақида тўхталиб ўтди.
«Ачинарлиси шуки, барчамиз Месси биз билан бўлишини хоҳлагандик. У билан боғландим, бироқ Лео ковид унда бироз оғир ўтганини айтди.
Энг муҳими — унинг соғлиғини тиклаб олиши. Ва мен бу гал унинг клубида қолгани маъқулроқ, деган қарорга келдим», — деб айтиб ўтди Скалони.
Маълумот учун, Лео Месси жорий мавсум «ПСЖ» сафида Лига 1 доирасида 12та учрашув ўтказиб, битта гол ва 5та ассист амалга оширишга муваффақ бўлди.