Англия Премьер-лигаси январь ойи якунларига кўра ойнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи номига даъвогарларни эълон қилди.
Унга кўра, Жаррод Боуэн («Вест Ҳэм», 3 гол), Кевин Де Брюйне («Манчестер Сити», 1 гол, 1 ассист), Давид де Хеа («Манчестер Юнайтед», 4 ўйинда 22 сейв, битта қуруқ ўйин), Жек Ҳаррисон («Лидс», 4 гол), Жоау Моутинью («Вулверҳэмптон», 2 гол ва 1 ассист) ва Жеймс Уорд-Проуз («Саутҳемптон», 1 гол ва 1 ассист) ой лауреати бўлиш учун номзодлар сафига кирган.
Ойнинг энг яхши мураббийи номи учун эса Пеп Гвардиола («Манчестер Сити», 3 ғалаба ва 1 дуранг), Юрген Клопп («Ливерпуль», 3 ғалаба ва 1 дуранг ), Бруну Лаже («Вулверҳэмптон», 3 ғалаба) ва Дин Смит («Норвич», 2 ғалаба ва мағлубият) даъвогарлар рўйхатидан жой олган.
Маълумот учун, сўровнома 31 январга қадар давом этади. Ўтган ойда Гвардиола энг яхши мураббий деб топилганди.