Ўртоқлик ўйини. «Навбаҳор» водий дербисида ғалаба қозонди, «Пахтакор» илк назорат ўйинида «Янгиер»дан устун келди
Чоршанба, 26 Январ
4861
Фото: Навбаҳор

Суперлига ва Про-лига клублари янги мавсум олдидан тайёргарлик мақсадида ўзаро ўртоқлик учрашувлари ўтказишда давом этмоқда. 

Жумладан, Наманганда «Навбаҳор» «Турон»га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди. Ўртоқлик учрашуви бўлишига қарамай, марказий стадионга кўплаб мухлислар келди ва унда майдон эгалари 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. 

«Пахтакор» янги мавсум аввалидан илк назорат ўйинини Про-лига вакили «Янгиер»га қарши ўтказди ва унда 2:0 ҳисобида зафар қучди. 

Ўртоқлик ўйини
26 январ, чоршанба
Навбаҳор - Турон 2:1

Голлар: Игорь Голбан (16), Зоран Марушич (38) — Сардор Абдураимов (55).
Навбаҳор — Раҳимжон Давронов, Боян Цигер, Игорь Голбан, Хуршид Мухторов, Даврон Ҳошимов, Йован Жокич, Жамшид Болтабоев, Жамшид Искандаров, Элгужа Григалашвили, Ислом Кенжабоев, Зоран Марушич.
Турон — Акмал Турсунбоев, Хушнудбек Авилов, Бобур Қосимов, Ғолиббек Сарибоев, Жамолхон Баҳромов, Абдуғани Камолов, Аъзам Алиев, Сардор Абдураимов, Шарифжон Раҳматов, Рустамхон Азимов, Азиз Ибрагимов.

Пахтакор — Янгиер 2:0
Голлар: Турғунбоев (31), Холматов (64).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар