Робин Госенс «Интер» билан келишувга эришди
Чоршанба, 26 Январ
1840
Фото: Getty Images

«Аталанта» ҳимоячиси Робин Госенс «Интер»га ўтишга яқин, дея хабар бермоқда La Gazzetta dello Sport.

Манбанинг ёзишича, томонлар футболчини 30 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш борасида келишувга эришган. Германиялик футболчи янги мавсумда миланликларнинг тўлақонли аъзосига айланади. Футболчи «Интер» билан шартнома масаласида ҳам келишувга эришган.

Госенс 2017 йилда «Аталанта»га ўтганди. Унгача эса Нидерландиянинг «Ҳераклес», «Дордрехт» ва «Витесс» клублари шарафини ҳимоя қилган. 

Футболчининг Бергамо клуби билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланганди. Transfermarkt Госенс трансферини 35 млн еврога баҳолаган.

Маълумот учун, Робин жорий мавсум А Серияда 6 ўйинда битта гол ва ассистга муаллифлик қилган. Футболчи ҳозирда жароҳатидан тикланиш жараёнини ўтказмоқда.

Ўхшаш янгиликлар