«Манчестер Сити» Аргентина чемпионатининг энг яхши тўпурари трансфери борасида келишувга эришди
Чоршанба, 26 Январ
5783
Фото: AS

Аргентинанинг «Ривер Плейт» клуби ҳужумчиси Хулиан Альварес фаолиятини Англияда давом эттирадиган бўлди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, «Манчестер Сити» клуби «Ривер Плейт» билан 21 ёшли аргентиналик ҳужумчи трансфери борасида келишувга эришган. «Шаҳарликлар» Альварес учун Аргентина клубига 18,5 миллион евро трансфер пули тўлайдиган бўлди.

Хулиан Манчестер клуби билан 5 йиллик шартнома имзолайди. 21 ёшли форвард июль ойига қадар «Ривер Плейт» клуби сафида ижара асосида ўйнаб, ёзда АПЛга кўчиб ўтади.

Маълумот учун, Альварес Аргентина чемпионати жорий мавсумида 20 ўйинда 18та гол ва 6та голли узатмага муаллифлик қилиб, турнирнинг энг яхши тўпурарига айланганди.

Аввалроқ, ушбу ҳужумчига «Манчестер Юнайтед» клуби ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар