Диего Коста А Серия клуби билан келишувга эришди
Чоршанба, 26 Январ
7139
Фото: Getty Images

Испания миллий жамоаси собиқ ҳужумчиси Диего Коста фаолиятини Италия чемпионатида давом эттиради.

Инсайдер Никола Скиранинг ёзишича, келиб чиқиши бразилиялик форвард «Салернитана» клуби билан келишувга эришган. 33 ёшли Коста А Серия аутсайдери сафига эркин агент сифатида қўшилади. Томонлар ярим йиллик шартнома имзолашади. Унга кўра, келишувда «Салернитана» А Сериядаги ўрнини сақлай олса, клуб Диего билан шартнома узайтирилади.

33 ёшли ҳужумчи январь ойи бошида Бразилиянинг «Атлетико Минейро» клуби билан хайрлашганди. Коста ушбу жамоадаги ярим йиллик фаолияти давомида мамлакат кубоги ва Бразилия чемпионлигини қўлга киритди. 19 ўйинда 5та голга муаллифлик қилди.

Диего Коста бунгача «Атлетико», «Челси», «Райо Вальекано», «Вальядолид», «Альбасете», «Сельта», «Брага» ва «Пенафиел» клублари шарафини ҳимоя қилган.

Ўхшаш янгиликлар