«Барселона» Тальяфико билан музокараларни давом эттиряпти
Чоршанба, 26 Январ
2626
Фото: Getty Images

«Аякс» футболчиси Николас Тальяфико фаолиятини Ла Лигада давом эттириши мумкин. 

Фабрицио Романонинг ёзишича, аргентиналик футболчи «Барселона» билан музокараларни давом эттирмоқда. Футболчининг Каталонияга ўтиши амстердамликларнинг унинг ўрнига чап қанот ҳимоячиси топа олишига боғлиқ. 

Тальяфико «Аякс» раҳбариятига «Барса»га ўтмоқчилиги ҳақида айтган. 

Маълумот учун, 29 ёшли футболчи жорий мавсум клуби сафида 15та учрашувда майдонга тушиб, 2та гол ва битта ассистга муаллифлик қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар