Вейналдум АПЛга қайтиши мумкин
Душанба, 24 Январ
4613
Фото: Getty Images

«ПСЖ» яримҳимоячиси Жоржиньо Вейналдум фаолиятини «Тоттенҳэм»да давом эттириши мумкин. 

«The Daily Mail» хабар беришича, нидерландиялик футболчи Танги Ндомбеле трансферининг бир қисмига айланиши мумкин. 

Вейналдум Парижда ўйин амалиётига эга бўлмаяпти ва ҳолатни ўзгартириш ниятида. Парижликлар Ндомбелени ижарага олишни кўзлаётган эди. Жоржиньонинг кетиш истаги сабаб, энди улар тўлақонлик трансфер амалга ошириши мумкин. 

Маълумот учун, 31 ёшли футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 25та учрашувда майдонга тушиб, 3та гол ва 2та ассист муаллифига айланган. Бироқ ушбу ўйинларнинг катта қисмини захирада бошлаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар