IFFHS талқинига кўра, 2021 йилнинг энг яхши лигаси Бразилия А Серияси, АПЛ 2-ўринда
Душанба, 24 Январ
3965
Фото: Tribuna.uz

IFFHS — Халқаро футбол тарихи ва статистикалари федерацияси расмий сайти 2021 йилнинг энг яхши лигалари рейтингини тузиб чиқди. 

Унга кўра, Бразилия А Серияси ўз тарихида биринчи маротаба энг яхши лига, деб топилди. Қайд этиш керакки, 1991 йилдан буён КОНМЕБОЛнинг ҳеч бир лигаси энг яхши лига, деб топилмаётган эди. 

Рейтингнинг 2-ўрнида Англия Премьер-лигаси қайд этилган. АПЛ сўнгги 5 йилда 4-маротаба 2-ўринни қайд этди. 2020 йилги ғолиб Италия А Серияси эса 3-ўринда қайд этилган. 

Эътиборлиси, Ўзбекистон Суперлигаси 80та лига орасида 66-ўринни банд этган. Бу Осиё лигалари орасида 5-кўрсаткичдир. Ўзбекистондан олдиндан Жанубия Корея, Япония, Эрон ва Саудия Арабистони лигалари жой олган. 

Қуйида топ-10 билан танишиб чиқишингиз мумкин:

1. Бразилия 
2. Англия
3. Италия
4. Испания
5. Франция
6. Португал
7. Нидерландия
8. Германия
9. Аргентина
10. Парагвай
66. Ўзбекистон

Теглар

Ўхшаш янгиликлар