Златан: «ПСЖ»га мослашмаганман, аксинча, клуб менга мослашган. Жамоанинг ўсишига ёрдам берганман»
Якшанба, 23 Январ
1586
Фото: Getty images

«ПСЖ»нинг собиқ ҳужумчиси, ҳозир «Милан»да ўйнаётган Златан Ибраҳимович Париж клубига таъсир кўрсатгани ҳақида гапирди.

«ПСЖ»нинг ўсишига ёрдам бердимми? Ҳа, 100 фоиз. Ҳар куни бунинг устида ишладим.

«Ювентус» ва «Милан»да ўрганганларимни Парижга олиб келдим. «ПСЖ»га мослашмадим, аксинча, клуб менга мослашди», — дея Ибраҳимовичнинг сўзларини келтиради L'Equipe.

Маълумот учун, 40 ёшли швед француз клубида 2012-2016 йиллар оралиғида ҳаракат қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар