ЖЧ-2022 саралаши доирасида Африка қитъасидаги сўнгги саралаш босқичига қуръа ташланди.
Миср Сенегал билан рўбарў келадиган бўлди. Демак, «Ливерпуль» етакчилари — Муҳаммад Салоҳ (Миср) ва Садио Манедан (Сенегал) бири Қатарда ўтадиган мундиалга бормайди.
Ўзбекистон миллий жамоасининг собиқ бош мураббийи Эктор Купер қўл остидаги Конго эса Марокашга қарши тўқнаш келади.
3-раунд жуфтликлари:
Миср — Сенегал
Камерун — Жазоир
Гана — Нигерия
Конго ДР — Марокаш
Мали — Тунис
Беллашувлар 23-29 март кунлари оралиғида уй-сафар тизимида ўтказилади.