«The Mirror»: Кристиан Эриксен 72 соат ичида «Брентфорд» билан шартнома имзолайди
Якшанба, 23 Январ
2078

Дания миллий жамоаси футболчиси Кристиан Эриксен «Брентфорд» билан шартнома имзолаш арафасида. 

«The Mirror» нашрининг маълум қилишича, 29 ёшли футболчи лондонликлар билан келишувга эришиб улгурган. Олдиндаги 72 соат ичида футболчи расмий шартнома имзолаши кутилмоқда. 

Ушбу трансферда «Брентфорд»нинг даниялик мураббийи Томас Франк катта роль ўйнаган. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг охирида Кристиан Эриксен «Интер» билан шартномасини бекор қилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар