Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон миллий жамоаси сўнгги дақиқадаги гол эвазига «Ал-Ваҳда»ни мағлуб этди
Якшанба, 23 Январ
6315

Сречко Катанец мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий жамоаси Дубайдаги дастлабки ўртоқлик учрашувини маҳаллий «Ал-Ваҳда» клубига қарши ўтказди.

Ўйиннинг биринчи бўлимидаги асосий воқеа рақиб футболчиси Ферас Жуманинг майдондан четлатилиши бўлди. Аммо ўйин расмий мақомда эмаслиги сабабли мезбонлар иккинчи бўлимда яна 11 киши бўлиб ҳаракат қилишди.

Учрашувнинг 83-дақиқасига келиб шу куни миллий жамоани сардор сифатида майдонга бошлаб тушган ҳимоячи Фаррух Сайфиев ҳисобни очган бўлса-да, бироқ бош ҳакам вазиятни ўйиндан ташқари ҳолат деб баҳолади.

Ниҳоят, 90-дақиқага келиб ўйинда ҳисоб очилди. Шу куни ҳужум чизиғида тўп сурган Азизбек Амонов пенальтидан гол киритиб, ўртоқлик баҳсида Ўзбекистон миллий жамоасига ғалаба келтирди

Ўртоқлик учрашуви. Дубай. 
23 январь (якшанба)

«Ал-Ваҳда» (БАА) – Ўзбекистон – 0:1
Гол: Азизбек Амонов, 90 пен.
Ўзбекистон: Ўткир Юсупов, Исломжон Қобилов, Aбдулла Aбдуллаев, Шерзод Насруллаев, Ҳожиакбар Aлижонов, Фаррух Сайфиев, Aкмал Мозговой, Сардор Собирхўжаев, Шерзод Темиров, Ойбек Бозоров, Aзизбек Aмонов.
Захирадан майдонга тушганлар: Валижон Раҳимов, Умарбек Эшмуродов, Дилшод Саитов, Жалолиддин Жумабоев, Aбубакр Ризо Турдиалиев, Ҳожимат Эркинов, Жавоҳир Сиддиқов.
Четлатиш: Ферас Жума, 31 (Ал-Ваҳда).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар