«Реал» Беллингҳэм ва Вирцни трансфер қилмоқчи
Якшанба, 23 Январ
3155
Фото: Getty images

Мадриднинг «Реал» клуби ёзги трансферлар ойнасида таркибни кучайтириш ва ёшартириш ишларини жиддий олиб бормоқчи.

Айни пайтда улар «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе ва «Боруссия Дортмунд» вакили Эрлинг Ҳоланд билан музокара ўтказаётгани маълум. Аммо «қироллик клуби» бу билан тўхтаб қолмоқчи эмас.

«Marca»нинг ёзишича, мадридликлар шорт-листидан яна бир қатор иқтидорлар номи ўрин олган. Дортмунд клубининг яна бир вакили Жуд Беллингҳэм ва «Байер» футболчиси Флориан Вирц «Реал» скаутлари кузатувида бўлиб турибди. Клуб уларни жамоага таклиф қилиш имкониятларини кўриб чиқмоқчи.

Аввалроқ, «бланкос» «Аякс» футболчиси Раян Гравенберх ва «Лестер» ҳимоячиси Уэсли Фофанани трансфер қилиши мумкинлиги хабар қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар