Месси «ПСЖ»нинг «Реймс»га қарши ўйин қайдномасидан жой олди
Якшанба, 23 Январ
1179
Фото: Getty images

«ПСЖ» Франция чемпионати тур доирасидаги «Реймс»га қарши таркибини эълон қилди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, коронавирусдан тузалиб сафга қайтган Лионель Месси ушбу баҳсда жамоасига ёрдам бера олади. 34 ёшли аргентиналик форвард бир ойдан буён жамоа сафида майдонга тушмаганди. У сўнгги марта 22 декабрь куни «Лорьян»га қарши (1:1) ўйнаган.

«ПСЖ» бугун, 23 январь куни «Реймс»га қарши майдонга тушади. Ўйин соат 00:45да бошланади. 

Аввалроқ, Аргентина миллий жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони Мессини Колумбия ва Чилига қарши ўйин учун таркибга киритмай, унга дам олиш имконини бергани ҳақида хабар берилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар