Гвардиола Нидерландия миллий жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин
Якшанба, 23 Январ
9420
Фото: Getty images

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола фаолиятини миллий жамоалар миқёсида давом эттириши мумкин. 

«The Sun» нашрининг ёзишича, Нидерландия миллий жамоаси вакиллари испаниялик мутахассисни 2023 йилда «оловранглилар» бош мураббийлигига таклиф қилмоқчи. 

Ўз навбатида, Гвардиолада миллий жамоани бошқариш истаги бор. Луи ван Гал «лолалар юрти» жамоасини жорий йилда бўлиб ўтувчи жаҳон чемпионатига тайёрлаш кўзда тутилган, холос. 

Эслатиб ўтамиз, 51 ёшли мутахассиснинг «шаҳарликлар» билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзида ўз якунига етади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар