Гвардиола: «Манчестер Сити» мавсумдаги энг яхши ўйинларидан бирини ўтказди»
Якшанба, 23 Январ
1708
Фото: Getty images

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛ 23-туридан ўрин олган «Саутҳэмптон» (1:1) билан ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди.

«Ҳақиқатан ҳам ажойиб ўйнадик. Афсуски, биринчи бўлимда тўп ўтказиб юбордик. Аммо, ўйлайманки, бу мавсумдаги энг яхши ўйинларимиздан бири бўлди.

Рақиб ниҳоятда тартибли эди ва бу — уларга қарши ўтказган энг яхши ўйинларимиздан бири. Ҳа, ғалаба эмас, лекин ўйиннинг ўзи ажойиб бўлди.

«Арсенал»га (2:1) қарши ўйинда  ғалаба қозонган бўлсак-да,  бугун ундан кўра яхшироқ ўйнадик. Баъзида ғалаба қозонишга лойиқ бўла туриб бунга эриша олмайсиз.

Нега ўз ишимизга нисбатан ишончни йўқотишимиз керак? Яхши ўйнадик. Очко йўқотганимиз аниқ, аммо ўйинимиз яхши.

Кейинги ўйинга тайёргарлик кўриш учун олдимизда икки ҳафта бор. Энди одамлар чемпионлик учун кураш тугамади, деб айтишади. Олдинда қийин баҳслар кўп, аммо биз ҳар доим яхши ўйнашга ҳаракат қиламиз. 

«Ливерпул»дан 40 очко олдинда бўлишни истардим, аммо январда бунинг иложи йўқ. Бундай фарқни кутмагандим», — дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради BBC.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар