Бензема: «Мессини танқид қилаётганлар, футболни тушунмайди»
Якшанба, 23 Январ
7424
Фото: Getty images

«Реал» форварди Карим Бензема «ПСЖ» форварди Лионель Месси ҳақида фикрларини билдирди.

«Мессига мослашиш учун вақт керак. У кўп гол ура олмаётган бўлиши мумкин, аммо майдонда қандай ишлар қилаётганига ҳам эътибор қаратинг.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам Мессини ҳозирги вазиятда танқид қилиб бўлмайди. Уни танқид қилаётганлар, футболни умуман тушунмайдиганлардан», - дейди франциялик ҳужумчи.

Маълумот учун, Месси Франция чемпионати жорий мавсумида 11 ўйинда битта голга муаллифлик қилган. ЕЧЛда эса 5 ўйинда ўз ҳисобига 5та гол киритган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар