«Турон» клуби «Нефтчи», «Насаф» ва «Бунёдкор» клубларининг собиқ ҳужумчиси Анвар Бердиевни бош мураббий этиб тайинлади.
43 ёшли мутахассис бунгача «Истиқлол» ва «Бухоро» клубларида ҳам бош мураббий сифатида фаолият олиб борган.
Эслатиб ўтамиз, Яйпан жамоаси ўтган мавсумда Суперлигада дебют қилиб, якунда Про Лигага тушиб кетганди.