«Ўзимни чарчаган ҳис қилсам, албатта, кетаман» — Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги ҳақида гапирди
Шанба, 22 Январ
2137
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола клубдаги келажаги ҳақида гапирди.

Испаниялик мутахассиснинг «шаҳарликлар» билан шартномаси 2023 йилнинг июнигача тузилган.

«Шартномам бўлганида, келажак ҳақида ўйламайман. Узоқни ўйлашни хоҳламайман. Менинг келажагим ҳар доим натижаларга боғлиқ ва ташвишланмайман.

Келажагим ҳақида клуб билан биргаликда қарор қабул қиламан, бунга шубҳа йўқ. Улар менга ҳамма нарсани беришди, шунинг учун уларга хиёнат қила олмайман. Бу хунук бўлади.

Биргаликда бу ерга келишга қарор қилдик, биргаликда шартномани икки марта узайтирдик – кейин ҳам шундай бўлади. Бу ерда ўзимни яхши ва қулай ҳис қиляпман.

Ўзимни бўш ёки чарчаган ҳис қилсам, албатта, кетаман. Лекин ҳозир ҳаммаси жойида. Бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз. Баъзи ўйинчилар ҳали ҳам яхшиланиши мумкин. Ўйинимизда менга ёқмаётган жиҳатлар бор», — дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради ESPN.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар