Ўртоқлик ўйини. «Турон»дан ғалаба, Азиз Ибрагимов таркибга қўшилди
Шанба, 22 Январ
3418
Фото: Турон

Про лига янги мавсумига тайёргарлик кўраётган «Турон» жамоаси ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Унда Яйпан клубига «Навбаҳор-фарм» жамоаси рақиблик қилди. Учрашувда мезбонлар 4:2 ҳисобида зафар қучишди. 

Қайд этиш жоиз, шу куни яйпанликлар таркибида Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ футболчиси Азиз Ибрагимов майдонга тушди. 35 ёшли ҳужумчи ўз ҳисобига битта гол ёзиб қўйди. Шунингдек, янги футболчи Рустамхон Азимов иккита голга муаллифлик қилган.

Назорат учрашуви.
«Турон» - «Навбаҳор-фарм» - 4:2

Голлар: Азиз Ибрагимов (1:0), Рустамхон Азимов (2:0), Рустамхон Азимов (3:0), Қодирхон Икромов (3:1), Асилбек Орифжонов пен., (3:2), Музаффар Музаффаров (4:2).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар