Суперлига янги мавсумига тайёргарлик кўраётган «Локомотив» ва «Қўқон-1912» клублари ўзаро ўртоқлик учрашуви ўтказишди.
Тошкентда ўтган учрашувда «темирйўлчилар» водий клубини мағлуб этишди – 2:1.
Шу куни Бахтиёр Ашурматов мураббийлигидаги «Қўқон-1912» сафида Шаҳзодбек Нурматов майдонга тушди. «Металлург» ҳужумчиси янги мавсумни Қўқонда бошлаши кутилмоқда. Шунингдек, «Қизилқум» яримҳимоячиси Миржалол Қосимов ҳам водий клубида тўп сурмоқда.
Ўртоқлик ўйини. 22 январь
«Қўқон-1912» - «Локомотив» - 1:2
Голлар: Мурод Холмуҳаммедов (58, пен.) - Шерзод Файзиев (34), Кахи Мазарадзе (60, пен.)