Саҳоб Рашидов «Динамо» футболчисига айланди
Жума, 21 Январ
2005
Фото: Динамо

Суперлига янги мавсуми олдидан «Динамо» жамоаси селекция ишларини давом эттирмоқда.

«Клуб мураббийлар штаби таклифига кўра, Саҳоб Рашидов «Динамо» жамоаси сафига қўшилди. Клуб ва 23 ёшли ҳужумкор яримҳимоячи ўртасида бир йиллик шартнома имзоланди. Рашидовларнинг кенжа вакили Жиззахнинг «Сўғдиёна» клубидан «Динамо»га эркин агент сифатида таклиф этилди. «Динамо» оиласига хуш келибсан, Cаҳоб!», - дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.
 
Маълумот учун, Саҳоб Рашидов 2018-2021 йиллар давомида «Сўғдиёна» шарафини ҳимоя қилиб, Суперлигада 47та ўйин ўтказишга улгурган. Хусусан, сўнгги мавсумда «Сўғдиёна» таркибида 13 ўйинда майдонга тушиб, битта голга муаллифлик қилган ҳамда Суперлигада кумуш медалига эга чиққан.

Саҳоб Рашидов «Пахтакор» футболчиси Сардор Рашидов ва «Бунёдкор» яримҳимоячиси Санжар Рашидовдан кейинги Рашидовларнинг учинчи вакили саналади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар