Рангник Роналдунинг «Вест Ҳэм»га қарши майдонга тушиши сўроқ остида эканини маълум қилди
Жума, 21 Январ
9594
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду Англия Премьер-лигаси 23-тури доирасидан ўрин олган «Вест Ҳэм»га қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин.

Клуб бош мураббийи Ральф Рангникнинг ўйин олди матбуот анжуманида маълум қилишича, португалиялик форвардда муаммо бор.

«Роналдунинг «Вест Ҳэм»га қарши баҳсда бизга ёрдам бера олиши ҳали сўроқ остида. У бўйнида оғриқ ҳис қилмоқда. Криштиану кеча 2-3 соат давомида тиббий муолажаларни олди. Бугун ўзини қандай ҳис қилаётганини билиб оламиз», - дейди Рангник.

Эслатиб ўтамиз, Роналду «Брентфорд» - «МЮ» учрашувнинг 71-дақиқасида майдондан олингач, 36 ёшли форвард жамоа устози Ральф Рангник билан ўзаро тортишиб қолган эди. Футболчи майдонда кўпроқ қолишни истаган.

Маълумот учун, Роналду АПЛ жорий мавсумида 17 ўйинда 8та голга муаллифлик қилган. «МЮ» – «Вест Ҳэм» учрашуви 22 январь, шанба куни соат 20:00да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар