«МЮ» Ҳоланд учун трансфер курашидан чиқди, «Реал» яққол даъвогар
Жума, 21 Январ
8832
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» клуби «Боруссия» форварди Эрлинг Ҳоланд учун кечаётган трансфер курашидан чиқди, дея ёзмоқда ESPN.

Манба хабарига кўра, клуб вакиллари норвегиялик голеадорнинг фаолиятини «Реал»да давом эттириш истагидан хабар топгач, музокаралардан чиққан.

«МЮ» раҳбарияти Ҳоландни кўндира олмаслигини тушунган ва унинг агенти Мино Райола билан музокаралардан наф бўлмайди, деб ҳисоблаган. ESPN хабарига кўра, Эрлинг учун «Реал» клуби яққол даъвогарга айланган.

Аввалроқ, «Реал» ёзги трансфер ойнасида Ҳоланднинг Дортмунд клуби билан шартномасида белгиланган 75 миллион евро товон пулини тўлаб, ҳужумчини Мадридга таклиф этмоқчилиги ҳақида хабар қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар