«Ливерпуль» Жотанинг дубли эвазига «Арсенал»ни мағлуб этиб, Лига Кубоги финалига чиқди
Жума, 21 Январ
2714
Фото: Getty Images

Англия Лига Кубоги яримфинали жавоб баҳсида «Ливерпуль» Лондонда «Арсенал» устидан Жотанинг дубли эвазига ғалаба қозониб, финалга йўлланма олди. 

Эслатиб ўтамиз, жамоаларнинг дастлабки ўйинида ҳисоб очилмаганди. 

«Ливерпуль» 27 февраль куни «Уэмбли»да бўлиб ўтадиган финалда «Челси» билан баҳс юритади. 

Англия Лига Кубоги. Яримфинал
Жавоб ўйини
Арсенал — Ливерпуль 0:2

20 январь, «Эмирейтс»
Голлар: Жота (19, 79). 
Арсенал — Рамсдэйл, Томиясу, Уайт, Габриэль, Тирни, Локонга, Смит-Роу (Парти, 74), Эдегор, Мартинелли, Сака, Ляказетт (Нкетиа, 74).
Ливерпуль — Келлеҳер, Александер-Арнолд, Матип (Конате,  46), ван Дейк, Робертсон, Ҳендерсон (Милнер, 75),  Фабиньо, Жонс, Гордон (Минамино, 63), Жота, Фирмино (Уильмяс, 84). 
Огоҳлантиришлар: Ляказетт (44), Томиясу (56), Конате (63), Жонс (82), Парти (87), Минамино (90+1).
Четлатиш: Парти (90).
Биринчи ўйин — 0:0.

Ўхшаш янгиликлар